Линклар

Ўзбекистонда мева-сабзавот харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилди


Ўзбекистон президенти 12 апрелда имзолаган "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга биноан 2016 йилги ҳосилдан бошлаб ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилади.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра,2019 йилнинг 1 январигача мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қайта ишлайдиган хусусий мулк шаклидаги корхоналар, идоравий мансублигидан қатъи назар, замонавий ускуна ва технологиялар олиб киришда божхона тўловларидан, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси таркибига кирадиган қайта ишлаш корхоналари ягона ижтимоий тўловдан ташқари даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ, давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

Тижорат банкларига фермер ва деҳқон хўжаликларига мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш учун давлат буюртмаси бўйича бўнак ва якуний ҳисоб-китоблар учун Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ставкада кредит ресурслари ажратилади.

XS
SM
MD
LG