Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Япония 8 миллиард долларлик лойиҳа устида иш олиб бормоқда


Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-япон қўмитаси раисдоши Рустам Азимов.

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-япон қўмитаси раисдоши Рустам Азимов.

Ўзбекистон ва Япония компаниялари умумий қиймати 8 миллиард долларлик лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Mitsubishi Corporation корпорациясининг катта ижрочи вице-президенти Хидето Накахарага таяниб, sputniknews-uz.com сайти хабар қилди.

"Ўзбекистон ва Япония компаниялари умумий қиймати 8 миллиард доллардан ошадиган янги инвестиция лойиҳалари устида иш олиб бормоқда”, — деган Накахара Тошкент шаҳрида ўтган иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-япон қўмитаси кенгашида.

Қўмита кенгаши давомида томонлар Япония компанияларининг Ўзбекистондаги нефтгаз, кимё ва электротехника, автомобил қурилиши, телекоммуникациялар соҳаларида иштироки вариантларини кўриб чиқдилар.

"Ўзбекистон томон Япония компаниялари билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, улар фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратишга тайёр”, — деган қўмита раисдоши, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов.

Айтилишича, Япония Ўзбекистондаги энг йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади. Япония Ўзбекистон иқтисодиятига 2,3 миллиард долларга яқин сармоя киритган.



XS
SM
MD
LG