Линклар

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар эксперт гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди


12-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар эксперт гуруҳининг мажлиси ўтказилгани тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мажлис давомида Ўзбекистон раислигида бугун ўз ишини бошлайдиган Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон Хавфсизлик кенгашлари котибларининг навбатдаги учрашувига тайёргарликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Экспертлар кун тартиби, хавфсизлик кенгаши котиблари учрашувининг якуний ҳужжати лойиҳаларини кўриб чиқди.

XS
SM
MD
LG