Линклар

logo-print

Рус миллиардери инглиз олими билан 40 000 000 000 000 км наридаги юлдузга робот учирмоқчи


Британиялик космолог олим Стивен Хокинг

Британиялик космолог олим Стивен Хокинг

Россиялик миллиардер Юрий Мильнер ва британиялик машҳур космолог Стивен Хокинг ҳамкорликда Ерга энг яқин Альфа Центавра юлдузлар системасига кирувчи юлдузга робот учириш учун қиймати 100 млн. долларлик Breakthrough Starshot лойиҳаси устида иш бошлади.

Бу хақда хабар қилган ТАСС агентлигига кўра, Ердан учириладиган робот Альфа Центавра юлдузлар системасига кирувчи юлдузга етиб боргунча 40 триллион км (4,37 ёруғлик йили) масофани 20 йилда босиб ўтади. Қиёслаш учун: мавжуд космик кемаларнинг энг тез учари бу масофани 30 минг йилда босиб ўтади.

Стивен Хокинг (Stephen William Hawking) 1942 йилда туғилган инглиз назариётчи-физиги, Оксфорд ва Кембридж университетларини тугатган, дунёнинг Катта портлаш оқибатида пайдо бўлиш назариясини ҳамда Қора туйнуклар назариясини ўрганган.

XS
SM
MD
LG