Линклар

 Президент Каримовнинг Устюртга сафаридан аввал содир бўлган бир воқеа 


!!PLEASE WRITE A CAPTION IN ENGLISH!! Намунавий уйлар қурилиши

!!PLEASE WRITE A CAPTION IN ENGLISH!! Намунавий уйлар қурилиши

Резюме

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

19:24 27.5.2016

Президент Каримовнинг Устюртга сафаридан аввал содир бўлган бир воқеа

Ақчалакдаги намунавий уйлар қурилиши

Ақчалакдаги намунавий уйлар қурилиши

​15 май куни президент Каримов келиши олдидан Ақчалак намунавий уйларда ишлаш учун мажбуран юборилган Жанубий Устюрт ишлаб чиқариш зонаси (7 компрессор станцияси) нинг 15 чоғли ишчилари кечқурун қайтаётиб автоҳалокатга учраган. Ҳайдовчи маст бўлганлиги туфайли машина йўлдан чиқиб кетган. УАЗ русмли 5 ўринли машинада 14-15 киши бўлган. Қурбонлар йўқ. Аммо афсус, жароҳат олганлар бор. Воқеадан кейинги суриштирувлар босди-босди қилинган. Чунки юк машинасини маъмурият берган ва суриштириб келинса ўзларига гап тегишдан қўрқишган.

19:55 11.5.2016
Карманагаз

Карманагаз

Бир туман газ филиалидаги аҳвол шу бўлса, бошқаларда қандай?

Навоий вилояти Кармана туманиданман.

Карманатумангаз филиалида ишлайман. Бу ташкилотдаги қонунбузарликлар, талон тарожликлар, таниш билишчиликлар ҳаддидан ошиб кетди. Афсус, қонун ҳам пулдор, мансабдор шахсларга кучини курсатмас экан.

Кармана тумани Маликрабод қўрғонидан 100 диамертли газ қувури ўзлаштирилган. Ишчи ходимлардан 300 минг сўмдан металолом учун мажбурий пул иш хаққидан ушлаб қолинди.

2015 йилда Маликрабод қўрғонидан 273 дм. лик газ қувури ўзлаштирилиб, жиноий иш қўзғатилиб иш ноҳолискўрилиб охиригача суриштирув олиб борилмай фақат бир кишини жавобгар қилиш билан якун топди.

Ташкилотда собиқ ИИБ ходими Рахматов Комил бошлиқ бўлиб ишлайди, аммо газ соҳасини тушунмайди. Жудаям қўпол оғзидан мажлисларда аёлларга нисбатан ҳам уят гаплар билан сўкиб, стол уриб бақириб дам олиш кунларисиз ишчиларни мажбурий меҳнат қилдиради.

Уй жиҳоз газ асбобларига хизмат кўрсатиш ходимлари ҳар ойда бир млн дан пул туширишади ҳар бири. 20 дан ортик ходим ва ҳар ойда пенядан ҳам 20 млн дан ортиқ тушум булади. Бундан ташқари иш хаққидан ҳар ойда 30 % дан 10 дан ортик ходимларни ойлигидан кесилади.

--------

19:13 4.5.2016

Чирчиқдан келган ушбу мактубни ўзгаришсиз сизга тақдим этамиз

"Toshkent viloyati, Chirchiq shahridagi ayrim pochtalarda nafaqaxo'rlarga berilishi kerak bo'lgan pullar bir necha oydan buyon kechiktirilmoqda. Bunga asosiy sabab naxd pulning yo'qligi yoki boshqacha qilib aytganda siyosiy o'yin. Pochta xodimlari nafaqaxo'rlarga nafaqangizni plastikka o'tkazsangiz pulingizni vaqtida olasiz aks xolda ikki uch oyga cho'ziladi deb ba'zi pensionerlarning pulini shu yo'l orqali plastikka o'tkazib yuborishdi. Plastikka o'tmagan pensionerlar mana uch oydirki xanuz pulini olmagan. Garchand nafaqa pulini plastikka o'tkazish majburiy emas degan qonundan xabari bo'lsada pochta xodimlari plastikka o'tmasangiz pulingizni ololmaysiz degan gap bilan pensionerlarni go'yoki plastikka majburlamoqda. Pensionerlardan biri Toshkent viloyati, Chirchiq shahri, avtomobilchilar ko'chasida istiqomat qiluvchi fuqaro Jamilova Gulchexra (ism familiya o'zgartirilgan) ga xam shunday talab qo'yilgan. Bu fuqaro faqatgina o'zi naxd pul olishini, turmush o'rtog'i plastikda ekanini, uyiga naxd pul faqatgina pensiya pulidan kelishini aytishiga qaramay pochta xodimlari bu gaplarni e'tiborsiz qoldirmoqda. Qolaversa bu fuqaroning oladigan nafaqa puli ba'zilarnikiga o'xshab bir million va undan ortiq emas. Fuqaro Jamilova bor yo'g'i 250 000 (ikki yuz ellik ming) so'm nafaqa oladi. Pochta xodimlarining bu xatti xarakati adolatsizlik emasmi? Shu borada surishtiruv ishlarini olib borishingizni iltimos qilaman."

19:10 4.5.2016

Нақд пенсиялар учун навбатлар катталашмоқда

Нукусда пенсионерлар Асака банк олдида навбат кутмоқда

Нукусда пенсионерлар Асака банк олдида навбат кутмоқда

Нукусда олинган ушбу фотода Асака банк олдида навбатда турган пенсионерлар акс этган. Улар ҳам мамлакатнинг аксар вилоятларида бўлгани каби ўз пенсияларини нақд пулга ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG