Линклар

Қирғизистонда янги бош вазир сайланди


Қирғизистоннинг 21- бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков.

Қирғизистоннинг 21- бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков.

Қирғизистон парламенти раиси Сўўрўнбай Жээнбеков номзоди бош вазир лавозимига бир овоздан сайлади.

Кеча Сўўрўнбай Жээнбеков номзодини парламентдаги олти фракциядан тўрттаси қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Қирғизистон парламенти раиси Асилбек Жээнбеков 13 апрель куни депутатлар олдида чиқиш қилиб, акаси Сўўрўнбай Жээнбеков номзоди бош вазирликка кўрсатилгани муносабати билан истеъфо берганини маълум қилган эди.

Қирғизистон қонунларида яқин қариндошларнинг давлат органларида бир вақтнинг ўзида юқори лавозимларни эгаллаши тақиқланади.

57 ёшли Сўўрўнбай Жээнбеков 2010 йилдан бери ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили бўлган, шу йилнинг 23 мартида президент маъмурияти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган.

Қирғизистон транспорт ва коммуникация вазири Аргинбек Малабаев бош вазирТемир Сариевни йўл қурилишлари юзасидан тендерларнинг қонунбузарлик билан ўтказилишига алоқадарликда айблаган. Шундан сўнг Темир Сариев 11 март куни истеъфо берган эди.

Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистоннинг мустақиллик давридаги 21- бош вазиридир.

XS
SM
MD
LG