Линклар

Сурияликларо Женева тинчлик музокараларининг навбатдаги раунди Ҳалаб, Хамас ва Дамашқшаҳри атрофида муттасил давом этаётган қуролли тўқнашувлар туфайли савол остида қолмоқда.

Февраль охирида АҚШ ва Россия воситачилигида эришилган қисман тинчлик келишуви амал қилиниши гумон бўлиб қолмоқда. АҚШнинг БМТдаги вакили Саманта Пауэр фикрича, юзага келган вазият БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистурага бу мамлакатни сиёсий барқарорлаштирув бўйича музокаралар ўтказишига имкон бермайди.

Чоршанба куни Сурия ҳукумати парламент сайловлари ўтказди.

250 депутатлик мандати учун ҳукумат маъқул кўрган тақрибан 3 ярим минг нафар номзод курашмоқда. 7 минг нафарга яқин номзод сайловдан четлатилган.

XS
SM
MD
LG