Линклар

logo-print

Туркманистонда давлат идоралари ходимлари жисмоний машқ қилишга мажбурланмоқда


Туркманистонда апрель ойи “Миллий сиҳат-саломатлик ойи” деб эълон қилинган. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳамда хабар сайтларида пойтахт Ашхобод ва бошқа туркман шаҳарларида аҳолининг машқ қилиаётгани акс этган видео ва суратлар кенг тарқалмоқда.

Машқ қилаётганларнинг айримлари ажойиб жисмоний кўринишга эга бўлмаса-да, уларнинг барчаси бахтиёр кўринади. Улар ўзларини бахтли қилиб кўрсатишга мажбурлар, чунки бу уларнинг бурчи. Агар жилмайиб машқ қилишмаса, ишларидан айрилиб қолишлари мумкин.

Аммо халқнинг соғлом турмуш тарзини кўз-кўз қилишга қаратилган бу саъй-ҳаракатлар харажатларини оддий фуқаролар кўтармоқда.

Табиийки, бу тадбирларга олдиндан тайёргарлик кўришади. Буни қатнашувчиларнинг кийими кўрсатиб туради – велосипед миниб олган ёки югураётганларнинг кийими бир хил кўк ёки яшил рангда. Уларни кўрганда беихтиёр Шимолий Кореядаги тантаналар кўз олдингизга келади.

Озодлик радиоси туркман хизмати бу каби тадбирларга қандай тайёргарлик кўрилишини аниқлашга уринди.

7 апрель куни велосипед сафари уюштирилди. Бу тадбирда олинган бир сурат эътиборимизни жалб қилди. Унда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг велосипед ҳайдаб кетаётгани акс этган. Унда Бердимуҳаммедов яшил каска билан зангори ва оқ рангли машқ қилиш костюмини кийиб олган.

Табиийки, велосипед сафарида қатнашиш учун велосипед керак. Тадбирда олинган суратларда қатнашувчиларнинг барчаси бир хил велосипед миниб олганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, улар бир хил кўк, оқ ёки яшил машқ қилиш костюмини кийиб олишган.

Керакли велосипед ва кийимларни ҳар бир одам ўзи олади. Бунинг учун тақрибан 210 АҚШ доллари сарфлаш керак.

Ашхободда велосипед дўконлари бўлса-да, иштирокчилар ўзлари мустақил равишда велосипед харид қила олмайдилар. Ашхободдаги мухбиримиз Омонмурод Бугаевнинг айтишича, вазирликлар тадбирда неча одам иштирок этишини ҳисоблаб чиқиб, ходимларидан бирини велосипед сотиб олгани муайян дўконга юборишади. Ишчилар кейинроқ велосипед ва махсус кийимлар пулини тўлаб беришади.

Велосипед сафари ва югуришда иштирок этадиганларга олдиндан қайси рангдаги кийим кийиш кераклиги айтилади.

Тадбирларда айримлар бевосита иштирок этади, бошқалар томоша қилиб, уларни қўллаб-қувватлайди.

Бевосита қатнашадиганлар тадбир бошланишига 20-25 кун қолганда тайёргаhлик кўра бошлайдилар. Тадбир куни эса айтилган вақтдан бир неча соат аввал белгиланган жойга келишлари зарур. Агар тадбирда президент Бердимуҳаммедов қатнашадиган бўлса, иштирокчилар 3-4 соат эрта келишлари керак.

XS
SM
MD
LG