Линклар

Ўзбекистон бош вазирининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари Элмира Боситхонованинг мамлакатда аёллар билан эркаклар учун алоҳида чўмилиш бассейнларини ташкил этиш ғояси Озодлик саҳифаси ва ижтимоий тармоқларда баҳсларни келтириб чиқарди. Бу баҳсни 14 апрель куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган BahsOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида давом эттирамиз.

Бош вазир ўринбосари ўз ташаббусини “Ота-оналардан тушган қатор шикоят ва талабномаларда хотин-қизлар билан эркакларнинг биргаликда бассейнда чўмилишига эътироз билдирилгани” билан изоҳлади.

Бундан ташқари аёл ва эркак аралаш-қуралаш чўмилиши ўзбек халқи маънавиятига тўғри келмасиги ҳам таъкидланган ўтган ҳафта бўлиб ўтган йиғинда.

Озодлик муштарийлари орасида баҳс чиқарган бу ғояни қўлловчилар Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми мусулмонларни ташкил этгани учун “фақат аёлларнинг ўзлари чўмиладиган жойлар ташкил этилиши шарт”, деган фикрни билдиришди.

Бош вазир ташаббусини жинсга кўра сегрегация қилиш ҳамда эктремизмга тенглаштирган муштарийларимиз, бу каби ғояларга қаршилик кўрсатилмаса келажакда аёллар ва эркаклар учун алоҳида жамоат транспорти, ўқув муассасаларини ташкил қилувчилар ҳам пайдо бўлиши мумкинлигидан баҳс қилишди.

Жинсга кўра ажратиш турли давлатлар турлича даража ва кўринишга эга.

Европадаги айрим мамлакатларда аёллар ва эркаклар нафақат бассейн, балки ҳаммом ва сауналарга ҳам бирга тушишади. Ёки Саудия Арабистони ва Эрон каби мамлакатлард ўғил болалар ва қизлар алоҳида ўқув муассасаларига боришади.

Ўзбек маросимларининг кўпчилиги ҳам жинсга кўра ажратилган. Масалан, тўйнинг наҳорги ошига эркакларнинг ўзлари боришади. Аёллар ҳам юзочдига эркакларни таклиф қилишмайди.

Шу кунларда АҚШнинг Шимолий Каролина штатида транссексуаллар, яъни жинсини ўзгартирган, ёки ўзини бошқа жинсга мансуб, деб билгувчи фуқаролар учун алоҳида ҳожатхоналарни ташкил қилиш масаласи сиёсий баҳсларни келтириб чиқарган.

Хўш, балки аёллар ва эркаклар ўртасида маълум даражадаги ҳар бир миллат менталитетига асосланган оқил чегараларни ўтказиш зарар қилмас?

Ёки бундай ажратиш кейинчалик янгидан-янги чекловларнинг жорий этилишига замин яратадими?

Сиз нима деб ўйлайсиз? BahsOnline дастурининг навбатдаги сонида ана шу ҳақда баҳс қиламиз.

BahsOnline жонли мулоқотининг навбатдаги сони 14 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланади!

Марҳамат, сиз ҳам боғланинг:

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713

SKYPE: Ozodskype, Ozodlikonline, Ozodovoz

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG