Линклар

logo-print

Давлат департаменти қирғиз расмийларини таъқиб ва таъмагирликда айблади


Қирғизистонлик ҳуқуқ фаолларининг Бишкекдаги ҳукумат уйи олдида ўтказган намойишидан лавҳа, 2016 йил 13 апрели.

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаолларининг Бишкекдаги ҳукумат уйи олдида ўтказган намойишидан лавҳа, 2016 йил 13 апрели.

АҚШ Давлат департаменти 13 апрель куни ёйинланган ҳисоботида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларини асоссиз ҳибсга олишлар, қийноқлар, таҳдидлар, ҳужумлар ва таъмагирликда айблаб чиқди. Жаҳондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид бу ҳисоботда 2015 йили қирғиз расмийлари суд процедураларини мунтазам равишда бузиб келгани айтилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, ўтган йили Қирғизистонда жинсий озчиликлар ҳамда миллий озчиликлар қирғиз милициясининг таъқиб ва таъмагирлик нишонига айланган.

Ҳисоботда Қирғизистон қамоқхоналаридаги шароитнинг номақбуллиги, бу мамлакатда фаоллар, журналистлар ва ноҳукумат ташкилотлари ходимлари таъқиб қилинаётгани ҳам қайд этилади.

XS
SM
MD
LG