Линклар

Украинада парламентдаги икки йирик фракция янги ҳукумат тузиш бўйича ўзаро келишувга эришди


Украина парламенти спикери Володимир Гройсман.

Украина парламенти спикери Володимир Гройсман.

Украинадаги икки йирик ғарбпараст партия, хабарларга кўра, 13 апрель оқшомида парламент спикери Володимир Гройсман бошчилигидаги янги ҳукумат таркиби юзасидан ўзаро келишувга эришган. Гройсманнинг матбуот котиби Дмитрий Солярчук Твиттердаги ўз саҳифасида коалиция тузилгани ҳақида маълум қилди.

Гройсман ва унинг кабинети коррупцияга оид жанжал ва бошқа муаммолар қабатида 10 апрель куни истеъфога чиққан Арсений Яценюк ҳукуматининг ўрнига келади.

Собиқ бош вазир Яценюкнинг “Халқ жабҳаси” партияси янги коалиция тузиш бўйича бир неча кундан бери Петро Порошенко блоки билан қизғин музокара олиб борди.

Икки партия ўртасида келишувга эришилгани ҳақидаги маълумотни бир неча сиёсатчи тасдиқлади. Улар соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан ташқари ҳукуматдаги барча лавозимларга номзодлар юзасидан келишиб олинганини билдирдилар. Украина парламенти спикер ўринбосари Максим Бурбакка кўра, янги ҳукумат таркиби расман 14 апрель куни эълон қилинади.

XS
SM
MD
LG