Линклар

АҚШ Давлат департаменти ўзбек расмийларини қўллаётганликда айблади


Халқаро Амнистия ташкилотининг Ўзбекистон қамоқхоналарига юбориш учун ёзилган откриткаларидан бири.

Халқаро Амнистия ташкилотининг Ўзбекистон қамоқхоналарига юбориш учун ёзилган откриткаларидан бири.

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон хавфсизлик идораларини “маҳбусларга нисбатан қийноқ ва зўравонлик қўллаётганлик”да айблади.

Давлат департаментининг турли мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга оид янги ҳисоботида президент Ислом Каримов ҳукумати фуқароларга ўз лидерларини сайлов воситасида ўзгартириш имконини бермаётгани айтилади. 13 апрель куни эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон конституциясидаги бир киши икки мартадан кўп президентликка сайлана олмаслиги ҳақида модда борлигига қарамай, Каримов 2015 йили президентликка тўртинчи марта қайта сайлангани урғуланади.

Ҳисобот муаллифларига кўра, қўлга олинганларга нисбатан хавфсизлик идоралари ходимлари томонидан қийноқ қўлланилаётгани ва шафқатсиз муносабатда бўлинаётгани, адолатли судлов учун имкон берилмаётгани, қонун устиворлигига эътиборсизлик ва ҳукуматни сайлов йўли билан алмаштириш имкониятининг йўқлиги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида мавжуд бўлган энг муҳим муаммолардандир.

Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистонда маҳбусларнинг узоқ муддат қамоқда қолаётгани, қамоқхоналардаги шароитнинг ёмонлиги, баъзан эса ҳаёт учун хавфлилиги, диний эркинликлар кенг кўламда чекланаётгани, сўз, матбуот ва йиғилиш эркинликларининг чеклаб қўйилгани, фуқаролик жамиятига нисбатан чекловлар, ҳаракат эркинлигининг чеклангани, аёлларга нисбатан зўравонликлар, фуқаролар асосий ижтимоий хизматлардан фойдалана олмаётгани ҳамда ҳукумат томонидан уюштирилган мажбурий меҳнат қаршисида чорасиз қолаётгани каби муаммоларга ҳам эътибор қаратилган.

XS
SM
MD
LG