Линклар

logo-print

14 апрель куни Москва вақти билан соат 12да Россия Президенти Владимир Путиннинг аҳоли билан жонли мулоқоти бошланди.

Ҳозирга қадар берилган саволлар Россияда муттасил ошиб бораётган нарх-наво, нефть нархи, мамлакатдаги йўлларнинг сифати, Суриядаги амалиётлар ҳақида бўлди.

Путин, ҳар йилгидек, бу саволларга ҳозиржавоблик билан жавоб берди.

Кремл тарқатган баёнотга кўра, мулоқот олдидан россияликлардан қарийб 1 миллион савол келиб тушган.

Саволларнинг асосий қисми ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид экани айтилмоқда. Бундан ташқари, бу йил саволларнинг маълум қисми "Россия фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари" ҳақида экани маълум қилинди. Учинчи ўриндаги тематика эса Украинадаги вазият, Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлардир.

Шунингдек, бу йил Россия президенти фуқароларидан видео-қўнғироқларни ҳам қабул қилиши, россияликлар ижтимоий тармоқлар орқали ҳам савол йўллаши мумкин.

Бу Путининг 14-анъанавий жонли мулоқотидир.

Мулоқотлар чоғида, одатан, Россия президенти сиёсати ва унинг атрофида йиғилган амалдорларнинг коррупциясига оид кескин танқидлар, эътирозлар кўтарилмайди.

Бу мулоқотлар залга қўйилган журналистлар ва мамлакатнинг турли шаҳарларидан телекўприк тарзида мулоқотга уланадиган фуқароларнинг саволлари аввалдан ҳозирлангани ва кескин цензура қилингани учун йиллар давомида танқид қилиб келинади.

XS
SM
MD
LG