Линклар

Украина парламенти кескин тортишувлардан сўнг спикер Володимир Гройсман номзодини бош вазирликка тасдиқлади.

Украинадаги икки йирик партия парламент спикери Володимир Гройсман бошчилигидаги янги ҳукумат таркиби юзасидан ўзаро келишувга эришди.

Аввалги бош вазир Арсений Яценюк коррупцияга оид жанжаллар ортидан 10 апрель куни истеъфога чиққан эди.

Шундан сўнг Украина парламентидаги фракциялар ўртасида янги бош вазир номзоди устида тортишув бошланиб кетди. Собиқ бош вазир Яценюкнинг “Халқ жабҳаси” партияси янги коалиция тузиш бўйича Петро Порошенко блоки билан муросасиз музокарага киришиб кетган эди.

13 апрель оқшомида Гройсманнинг матбуот котиби Дмитрий Солярчук музокаралар битгани ва икки йирик партия фракциялари ўртасида коалиция тузилгани ҳақида Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG