Линклар

logo-print

Тошкентда Ўзбекистон Марказий банки ҳар йили ўтказиб борадиган BankExpo-2016 кўргазмаси бошланди ва унда банк хизматлари, технологиялари ва ускуналари намойиш қилинмоқда.

Кўргазмада мамлакатда ишлаётган барча тижорат банклари, кредит ташкилотлари, етакчи суғурта ширкатлари ва Интернет технологияларини ишлаб чиқарувчи ширкатлар қатнашмоқда.

Расмий хабарга кўра, кўргазмага барча таълим муассасалари, "Камолот" ҳаракати, "Ҳунарманд" жамғармаси, Солиқ қўмитаси ва қатор бошқа ташкилотлар вакиллари таклиф қилинган.

Бу йил кўргазмада асосий эътибор олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари битирувчиларига кичик ва оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш, юритиш бўйича зарур маълумотларни тақдим қилишга қаратилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG