Линклар

logo-print

Ўзбекистон божхонаси хорижга чиқарилаётган 70 минг долларни ушлаб қолди


Ўзбекистон Божхона қўмитаси бу йилнинг биринчи кварталида мамлакат аэропортларидан хорижга олиб чиқилаётган қиймати 212 миллион сўмлик хорижий валютани ушлаб қолганини маълум қилди.

Бу сумма 70 минг АҚШ долларига тенгдир.

Қўмита матбуот хизматига таяниб маҳаллий матбуот берган хабарга кўра, қонун бузилишига оид 58та ҳолат қайд этилган ва хориж валютаси аксарият ҳолларда Олмаота, Минск, Екатеринбург, Новосибирск, Бангкок йўналишларида учаётган фуқаролар томонидан содир этилган.

Расмий хабарда аксарият ҳолларда шахслар хорижга ёнида олиб чиқаётган АҚШ долларини божхона декларациясида қайд этмагани учун тўхтатилгани ва бу валюта мусодара қилингани айтилган. Шунингдек, йўловчиларнинг пулларини кийимлари қати, жомадонларига яширишга уриниши, ич кийимлари орасига тикиб қўйиши кузатилаётгани айтилган.

Ўзбекистонда мавжуд қонунчиликка биноан мамлакатдан 2 минг АҚШ долларигача бўлган хориж валютасини олиб чиқиш мумкин ва бу сумма божхона декларациясида кўрсатилган бўлиши лозим.

XS
SM
MD
LG