Линклар

logo-print

Amnesty International ташкилоти 14 апрель кунги баёнотида Қрим прокурори Наталья Поклонская томонидан қрим татарлари Мажлиси ваколатларининг тўхтатилганини кескин қоралади.

Бу қарор билан миллий озчиликда қолган саноқли ҳуқуқлардан яна бири бузилди, дея ҳисобламоқда ташкилот.

Ташкилот томонидан эълон қилинган баёнотда, шунингдек, Россия ҳукумати ҳам аннексия қилинган Қримдаги татарларни тақдим қилувчи вакиллик органи аъзоларига тазйиқ ўтказгани учун қораланган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, бундан буён ўзини Мажлис аъзосиман, деб тақдим қилган ҳар бир шахс экстремизмга оид айбловларда айбланиши мумкин.

Қрим татарлари мажлиси раиси Рифат Чубаров прокурорнинг бундай қарорини кескин танқид қилди ва "жинояткорона ҳаракат" деб баҳолади.

Прокурор эса Мажлис аъзолари ҳаракатларида экстремизм аломатлари аниқлангани боис, унинг ваколатлари тўхтатилганини айтган.

XS
SM
MD
LG