Линклар

logo-print

Россия Мудофаа вазирлиги расмийси Игор Конашенков АҚШга қарашли "Дональд Кук" ҳарбий кемаси ёнидан учиб ўтган ҳарбий самолётлар хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилган, деб баёнот тарқатди.

"Интерфакс" агентлиги тарқатган баёнотга кўра, Россияга қарашли СУ-24 самолётлари аввалдан режалаштирилган ўқув-амалий парвозларни амалга оширган ва бу пайтда АҚШ кемаси Россия ҳарбий-денгиз базасидан 70 километр нарида бўлган.

Куни кеча АҚШ ҳарбий-денгиз флоти Су-24 бомбардимончи самолёти ва Ка-27 вертолёти Америка эсминеци узра парвоз қилаётгани акс этган суратларни чоп этди.

Америка томони хабарида бу воқеа 11-12 апрель кунлари халқаро денгиз ҳудудида содир бўлгани айтилган эди.

XS
SM
MD
LG