Линклар

Бугун Нурсултон Назарбоев Тошкентда Ислом Каримов билан учрашади


Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев.

Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев.

Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан Тошкентда учрашади.

Нурсултон Назарбоев 14 апрель куни кечқурун Тошкентга келди. Уни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Икки давлат президентлари учрашувида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг асосий аспектлари муҳокама қилинади.

Қозоғистон нашрларининг билдиришича, Назарбоевнинг Тошкентга ташрифи арафасида Юнусобод массивидан Қозоғистон чегараси яқинида жойлашган Черняевка посёлкасигача бўлган йўлга шошилинч равишда янги асфальт ётқизилган. Хабарларга қараганда, бу иш бир сутка мобайнида амалга оширилган, асфальтланган йўлнинг икки чеккасига эса гуллар экилган.

Кузатувчилар Назарбоевнинг мана шу йўл орқали Қозоғистонга қайтиши таҳмин қилинаётгани учун ҳам мана шундай чоралар кўрилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Назарбоев сўнгги марта расмий сафар билан Тошкентга 2013 йилда келган. Ўшанда икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси, Ўзбекистон-Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ва божхона хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG