Линклар

Тошкентда ШҲТ Хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилиши якунланди


ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари.

Тошкентда 13-14-апрель кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, йиғилишда террорчилик, сепаратчилик, экстремистлик, қурол-яроғ ва наркотикларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш, халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Иштирокчилар 23-24-июнда Тошкентда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик ишлари ҳақида Ўзбекистон томонининг ахборотини тинглади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон аъзо давлат ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG