Линклар

Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ҳарбийси ҳалок бўлди


Тоғли Қорабоғдаги арман ҳарбийлари.

Тоғли Қорабоғдаги арман ҳарбийлари.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан баҳсли бўлиб турган Тоғли Қорабоғ мухториятида 14 апрель куни озарбайжон ҳарбийси ўлдирилганини маълум қилди.

Бу бир ҳафта аввал Арманистон билан эришилган ўқ отишни тўхтатиш келишими кучга кирганидан бери биринчи қурбон бўлди.

Озарбайжон томони тарқатган баёнотда ""ҳарбий навбатдаги фитнанинг олдини олиш амалиёти пайтида ҳалок бўлгани" айтилади.

Апрель ойи бошларида Тоғли Қорабоғ юзасидан Арманистон ва Озарбайжон ўртасида юз берган уч кунлик уруш пайтида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган эди. 5 апрель куни томонлар ўқ отишни тўхтатишга келишиб олган.

XS
SM
MD
LG