Линклар

Ироқнинг Ҳит шаҳри "Исломий давлат"дан тозаланди


Ироқ ҳарбийлари Ҳит шаҳридаги бинолардан "Исломий давлат" байроқларини олиб ташлади.

Ироқ ҳарбийлари Ҳит шаҳридаги бинолардан "Исломий давлат" байроқларини олиб ташлади.

Ироқда пайшанба куни Ҳит шаҳри “Исломий давлат" гуруҳи жанггариларидан тозаланди.

Ҳит шаҳрини озод қилиш амалиёти март ойининг ўрталарида бошланган эди. Анбар вилоятидаги Ҳит шаҳри Ироқдаги ИД жангариларини Суриядаги жангарилар билан боғловчи транзит йўлида жойлашган.

Бундан аввалроқ эса Ироқ ҳарбийлари Анбар вилояти маркази Рамади шаҳрини жанггарилардан тозалашга муваффақ бўлган.

Исломий давлат гуруҳи пойтахт Бағдоддан шимоли ва шарқда жойлашган катта ҳудудни 2014 йилда босиб олган. Ироқ ҳарбийлари АҚШ ҳарбий ҳаво зарбалари ёрдамида жанггарилари бир қатор ҳудудлардан ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлди.

Айни пайтда Ироқнинг Анбар ва Ниневия вилоятларининг катта қисми "Исломий давлат" назоратида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG