Линклар

Сурияда кечаётган жанглар оқибатида сўнгги икки кун ичида камида 30 минг фуқаро ўз уйини ташлаб қочишга мажбур бўлди. Бу ҳақда бугун Human Rights Watch ташкилоти хабар қилди.

HRW Туркияни қочқинлар учун ўз чегараларини очишга чақирди. Айни пайтда ташкилот Алепподан қочган одамларни турк чегарачилари ўққа тутганини таъкидлади.

Женевада 15 апрель куни ўтказилиши режаланган Суриядаги вазиятга бағишланган музокараларда Сурия ҳукумати делегацияси иштирок этиши кутилган.

Сурияда сўнгги йиллардаги қонли тўқнашувлар натижасида 270 мингдан зиёд одам қурбон бўлган, малакатнинг қарийб ярим аҳолиси ўз уйларини ташлаб қочган.

XS
SM
MD
LG