Линклар

logo-print

Кремль Путин хатоси учун Suddeutsche Zeitung газетасидан кечирим сўради


Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ўз раҳбари Владимир Путин 14 апрель кунги жонли мулоқот чоғида Sueddeutsche Zeitung немис газетаси эгаси номини нотўғри келтиргани учун кечирим сўради. Пайшанба куни ўтказилган жонли мулоқот пайти Россия президенти Владимир Путин “Панама ҳужжатлари”ни биринчи бўлиб чоп этган Sueddeutsche Zeitung немис газетаси Американинг Goldman Sachs медиахолдингига тегишли экани ва ҳужжатларни босилишида АҚШ қўли борлигига ишора қилганди.

14 апрель куни ўтказилган жонли мулоқот давомида Россия президенти Владимир Путин оффшор ҳудудлардаги яширин молиявий фаолиятни фош этувчи ҳужжатларни матбуотда эълон қилиниши ортида АҚШ расмий идоралари турганига ишора қилган ва бу ҳужжатларни биринчи бўлиб чоп этган Sueddeutsche Zeitung немис газетаси Америка ширкатига тегишли, деб айтганди.

- Буни ёзганлар орасида Американинг расмий идоралари ходимлари борлигини биламиз. Мен Песков (президент матбуот котиби)дан булар биринчи бўлиб қайси газетада босилгани ҳақида сўрагандим. У Süddeutsche Zeitung газетасида босилганини айтганди. Бу газета Американинг Goldman Sachs холдингига тегишли. Ҳамма жойда буюртмачиларнинг қулоғи кўриняпти, тағин уялишмайди ҳам, - деган эди Путин.

Аввалроқ, Sueddeutsche Zeitung газетаси журналистлари Панамада жойлашган Mossack Fonseca ҳуқуқий ширкати мижозларга пулларни ювиш, солиқ ва жазо чораларидан қочишда ёрдам берганини кўрсатувчи ҳужжатлар чоп этганди.

"Панама ҳужжатлари" дея ном олган досьеда 72 нафар собиқ ва амалдаги давлат раҳбарлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва унинг сафдошларига алоқадор махфий оффшор ширкатлари ҳақида маълумотлар берилган.

Sueddeutsche Zeitung Россия президенти Владимир Путининг 14 апрель кунги баёноти юзасидан раддия билдирди.

Газета ижрочи директори Стефан Хилшер Sueddeutsche Zeitung газетасининг Америка ширкатига бевосита ҳам билвосита ҳам алоқаси йўқлигини, унинг таъсисчиси Suedwestdeutsche медиа холдингига тегишли Sueddeutscher Verlag нашриёти экани ҳақда таъкидлади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ўз раҳбари Владимир Путин 14 апрель кунги жонли мулоқот чоғида Sueddeutsche Zeitung немис газетаси эгаси номини нотўғри келтиргани учун кечирим сўради.

– Бу бизнинг хатомиз, аниқроғи менинг хатоим. У ерда ҳақиқатан ҳам нотўғри маълумот кетган, бунинг учун газетадан кечирим сўраймиз, - деди Песков.

XS
SM
MD
LG