Линклар

Бугун БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан Ўзбекистон Ҳукумати 2016—2020 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастури режасини имзолади.

ЮНИСЕФ маълумотига кўра, ушбу дастур бола саломатлиги, таълим ва болалар ҳимоясига қаратилган мақсадларга мўлжалланган.

ЮНИСЕФ ушбу дастурни амалга ошириш учун 33 миллион АҚШ долларини инвестиция қилиши режаланган.

Ушбу дастур БМТнинг Ўзбекистонда тараққиётга кўмак дастури ва Ўзбекистон ратификация қилган "Бола ҳуқуқлари" тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ тарзда ишлаб чиқилган.

XS
SM
MD
LG