Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг 15 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида, баъзи сиёсатшунослар фикрича, Тошкент – Бишкек муносабатларидаги бўҳрон ҳам муҳокама қилинган бўлиши мумкин. Расмий Тошкентнинг ўз қўшнилари билан мураккаб муносабатларини публицист Шароф Убайдуллаев таҳлил қилди.
Суҳбатдошимиз Ўзбекистоннинг раҳбариятининг ўз қўшнилари билан шу кундаги муносабатларини Қунаев-Рашидов муносабатлари фонида тушунтиришга уринди.
Шароф Убайдуллаев суҳбат давомида билдирган фикрлардан баъзилари:
“Худди Роғун ГЭСида бизга қарши атом бомбаси тайёрланаётгандай қилиб, бутун дунёга жар соламиз. Бундай майда гапларни тўхтатиш керак”.
“Минтақа мамлакатларида миллион-миллион ўзбекларимиз яшайди. Улар кўксини кўтариб юришларини истаймиз. Улар ўзлари яшаб турган мамлакатларда меҳр-оқибат элчилари бўлишларини истаймиз. Бунинг учун биз Ўзбекистонда асос яратиб беришимиз керак”.