Линклар

"Нега ўзбек муаллимининг итчалик қадри йўқ?"


Eltuz.com рассоми чизган карикатура ҳам камситилаëтган ўқитувчиларни акс эттиради.

Eltuz.com рассоми чизган карикатура ҳам камситилаëтган ўқитувчиларни акс эттиради.

Қурултойда ўқитувчилар малакасини ошириш даргоҳидаги камситиш кўламини Ўзбекистондаги умумсиëсат фонида муҳокама қилдик.

Тошкент вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига ўқишга келган ўқитувчилар ўзларига нисбатан ўқув юрти ходимларининг қўпол муносабатидан шикоят қилишди.

Ўқитувчиларнинг Озодликка айтишича, дарсга кеч қолганлар кўпчилик олдида изза қилинади. Улар таҳқир ва ҳақоратлар остида малака ошираётганликларини айтишди.

Ўқитувчилар маълум бир сабаб боис дарсга кеч қолишса, уларни кўпчилик олдида сазойи қилишганидан шикоят қилишди.

Озодлик мақоласидан кейин ўқитувчилар малакасини ошириш даргоҳидаги камситиш ҳажв қилинган карикатура ҳам пайдо бўлди.

Айни пайтда институт раҳбарияти ўқитувчилар шикоятидаги ҳолатларнинг деярли барчасини тан олди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG