Линклар

Ўзбекистон шарқида шанба куни кучли зилзила рўй берди.

Зилзила эпимаркази Ўзбекистон шарқида, Қирғизистон билан чегарадош ҳудудда, Тошкентдан 153 км, Намангандан 55 км узоқликда бўлган.

У ерда зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 4,8 баллни ташкил қилган, ўчоғи 40 км чуқурликда бўлган.

Зилзила пойтахт Тошкентда ҳам сезилди. Талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда зилзила тез-тез рўй бермоқда.

Ўтган ноябр ойи ўртаси ва жорий декабр ойи бошида Ўзбекистон ва Тожикистонда бир неча марта ер қимирлаганди.

Бу зилзилалар, айниқса, Тожикистон қишлоқ ҳудудларида катта талофотларга сабаб бўлганди.

XS
SM
MD
LG