Линклар

Ўзбекистондаги 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг давомли таъқиблар ортидан ватанини тарк этган ва ҳозирда Украинада яшаётган ўзбек қочқини ўзбек МХХси ходимлари уни ўғирлашга уринганини айтди.

Исми ошкор этилмаслигини истаган ўзбекистонлик 25 ёшли қочқин Озодлик билан суҳбатда яқинлари Андижон воқеаларидан сўнг ғарб давлатларида бошпана олгани, ўзи эса Ўзбекистонда босим ва қийноқларга чидай олмай 2011 йилда Украинага қочишга мажбур бўлганини гапириб берди.

2005 йилнинг майида Андижонда ҳукумат кучлари оддий одамларга ўт очиши ортидан 500га яқин ўзбекистонликлар аввало Ўш, сўнгра Руминия ва у ердан учинчи давлатларга кўчирилганди, бироқ кўпларининг оила аъзолари Ватанда қолиб кетишганди.​

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари, жумладан, Ҳюман Райтс Уотч ватанга қайтган андижонлик қочқинлар ҳукумат босимлари остида қолишгани ҳақида бир неча бор бонг урди.

Ўзбекистонга қайтиб борган айрим андижонликлар орасида тазйиқларга дош беролмай қайта қочқинликка юз тутганлари ҳам бўлди.

XS
SM
MD
LG