Линклар

Арманистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқотдаги ҳамкори мақомига эга бўлди.

Арманистон ташқи ишлар вазир Эдвард Налбандян бу борадаги меморандумни ШҲТ бош Рашид Алимов билан имзолаган.

Расмий Ереван Тоғли Қорабоғдаги шу ой бошида рўй берган Озарбайжон билан қуролли можаро ортидан ШҲТга бош урмоқда.

Шундай қилиб ШҲТнинг ҳамкори мақомига эга давлатлар сони олтитага етди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Хитой ва Марказий Осиёнинг тўрт давлати Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.

ШҲТ доирасида кузатувчи мақомига эга ўн бир давлат ҳам бор.

XS
SM
MD
LG