Линклар

logo-print

Меҳнат вазирлиги: тўрт ой ичида 160 мингдан зиёд одам иш билан таъминланди


Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги расмийларига кўра, мамлакатда жорий йилнинг биринчи тўрт ойида 50 мингга яқин ишчи ўрни ташкил этилган ва 160 мингдан зиёд одам иш билан таъминланган.

Статистика маълумотларига ишонилса, Ўзбекистонда ишга яроқли аҳоли сони умумий аҳоли сонининг 40 фоиздан кўпроғини ташкил қилади. Ҳукумат расмийлари ҳар йили мамлакатда бир миллионга яқин ишчи ўрни яратилгани ва ишга яроқли аҳолининг қарийб 85 фоизи давлат ва нодавлат секторида иш билан таминланганини иддао қилиб келади.

Лекин, кузатувчиларга кўра, бу расамлар реалликдан анча йироқ.Улар Ўзбекистон аҳолисининг камида беш миллиони ишсизлик ва ойликнинг озлиги боис ватанларини тарк этиб, Россия ҳамда бошқа хориж давлатларида мардикорлик қилаётганини айтишади.

XS
SM
MD
LG