Линклар

logo-print

Беш марта судланган собиқ банкир суд ҳукмидан норози бўлаяпти


Навоий вилояти Хатирчи тумани Халқ банки собиқ раиси Рустам Ялғашев ўз фаолияти давомида қонунбузилишларга йўл қўйганликда айбланиб, сўнгги икки йил ичида беш марта судланди. Ялғашев Озодлик билан суҳбатда ўзига қўйилган айбловларни уйдирма эканлигини иддао қилади. Ялғашев маҳаллий органлар унинг арзини тингламаётганидан шикоят қилиб, ҳалқаро жамоатчиликдан ёрдам сўрайди.

Навоийнинг Хатирчи тумани Чинобод маҳалласида яшовчи 52 яшар Рустам Ялғашев ОзодМикрофонга мурожаат қилиб, ўзига нисбатан қўйилаётган айбловлардан ва суд ҳукмларидан норози эканлигини айтади:

- Мен Хатирчи тумани Халқ банкида 2011 йил ноябрь ойидан 2013 йил май ойигача бошқарувчи бўлиб ишлаганман. Бир ярим йиллик иш фаолиятим даври учун беш марта судландим. Биринчи учта судланишим, кредитни мақсадсиз ишлатганлик учун. Биринчиси деҳқон хўжалиги, фермер хўжаликларига пахта-ғаллачилик учун берилган. Иккинчиси, учта тадбиркорга хусусий мулкини ривожлантириш учун олинган. Яна еттита тадбиркор шахсий дўконларини жиҳозлаш учун кредит олган. Улар маблағини ўз вақтида ишлатмагани учун мени айблашган. Тўртинчиси, солиқ қўйган жаримасини тўлаб бермаган деган ва бешинчиси, пластик карталар билан боғлиқ. Олий судгача чиқдик, -дейди Рустам Ялғашев Озодлик билан суҳбатда.

Ялғашев билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG