Линклар

logo-print

Рим Папаси АҚШ президентлиги учун курашаётган Берни Сандерс билан учрашди


Рим Папаси Франциск Ватиканда АҚШда демократлар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун кураш олиб бораётган Берни Сандерс билан учрашди.

Жаноб Сандерс иқлим ўзгариши бўйича халқаро анжуманда қатнашиш учун Ватиканга борганди.

Жаноб Сандерс Папа Франциск билан учрашувни "ўзи учун катта шараф" деб атади.

Айни учрашув Папанинг Грецияга сафари арафасида амалга ошди.

Рим Папаси Франциск Грецияга сафари давомида Лесбос оролига бориб, у ердаги қочинлар билан учрашади.

XS
SM
MD
LG