Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:14

Японияда зилзила оқибатида ўттиздан ортиқ одам нобуд бўлди


Японияда шанбага ўтар кечаси рўй берган зилзила оқибатида ўттиздан зиёд одам нобуд бўлди, юзлаб одам жароҳатланди.

Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 7,3 баллни ташкил этган.

Бу сўнгги уч кун ичидаги иккинчи зилзиладир. Биринчи зилзила пайшанба куни рўй берган ва ўшанда тўққиз одам ҳалок бўлганди.

Ер силкиниши оқибатида Кюсю ороли Кумамото минтақасида уйлар ва йўллар вайрон бўлган.

Минглаб одам хавфсиз жойга кўчирилган. Ятсуширо шаҳрида эса ёнғинлар келиб чиққан ва электр таъминоти узилган.

Аҳоли цунами рўй бериши ҳақида огоҳлантирилган эди. Кейинчалик цунами хавфи аригани билдирилди.

Япониядаги энг ҳалокатли зилзилалардан бири 2011 йилнинг 11 март куни рўй берган эди.

Ўшанда 15 мингдан зиёд одам ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG