Линклар

16 апрель кечга яқин Эквадорда содир бўлган кучланиши 7,8 магнитудали зилзилада нобуд бўлганлар сони камида 77 нафарга етди.

Вице-президент Жорж Гласга кўра, 600га яқин одам жароҳатланган.

Зилзила эпицентри пойтахт Китодан 150 километр нарида бўлди ва натижада, пойтахтнинг айрим қисмида электр ва уяли алоқа узилди.

Зилзиладан энг кўп зарар кўрган Гуаякил шаҳрида аҳоли уйлари, саноат бинолари вайрон бўлди.

Президент Рафаэл Корреа мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ҳамда Ватиканга сафарини қолдирди.

Эквадорда энг кучли зилзила 1979 йилда содир бўлган ва ўшанда 600 одам ўлган, 20 мингга яқини жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG