Линклар

Дунёда полиомиелитга қарши янги вакцина қўлланила бошлади


Ukraine -- Polio vaccine

Ukraine -- Polio vaccine

Дунёнинг 155 мамлакатидаги шифокорлар 17 апрелдан бошлаб полиомиелитга қарши янги вакцинадан фойдаланишни бошлади.

1 майга қадар тугалланиши кўзланган эмлаш жараёнида янги вакцина "полиомиелитни енгишда катта бурилиш ясайди", дея баёнот тарқатди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Бу йилнинг ўзида Афғонистон ва Покистонда бир неча бор ушбу касалликнинг қўзғалгани кузатилди. Янги вакцина воситада касалликни ташувчи биринчи ва иккинчи тоифа вирусни тўлиқ енгиш мақсад қилинган.

Янги вакцияна ҳам томчилаб оғизга қуйилади ва эмлаш учун шифокорларнинг қўшимча машғулот олишига зарурат йўқ.

Янги вакцинадан нафақат ривожланаётган мамлакатлар, балки Россия каби ривожланган мамлакатларда ҳам фойдаланилиши айтилган.

XS
SM
MD
LG