Линклар

logo-print

Гуантанамо қамоқхонасидаги 9 маҳбус озод қилинди ва Саудия Арабистонига йўлланди.

Пентагон маъмурияти 16 апрель оқшомида тарқатган баёнотга кўра, 9 кишининг ҳаммаси яманлик, аммо Ямандаги беқарорлик боис улар ватанига жўнатилмаслиги мумкин. Маҳбусларнинг ҳаммаси Саудияда яқинлари борлигини айтган.

Шунингдек, маҳбусларнинг бирортасига айблов қўйилмагани маълум қилинди.

Бу маҳбуслар 2017 йилнинг январига қадар ушбу қамоқхонани ёпишга доир президент Обама эълон қилган режа доирасида озод қилинди.

Ҳозир ушбу қамоқхонадаги маҳбуслар сони 80 кишига тушди. Булардан 26 нафари ҳеч бир жинояти йўқлиги аниқланган маҳбуслардир. Уларнинг ёз фасли ичида озод қилиниши кутилмоқда.

Гуантанамо маҳбусларининг кўпчилиги бирор айблов ва судловсиз сақлангани ҳануз халқаро жамоатчилик танқидига сабаб бўлиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG