Линклар

Россия: Су-27 самолётимиз АҚШ ҳарбийлари хавфсизлигига таҳдид солмаган


АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Болтиқ денгизи устида ​Америка ҳаво кучларига тегишли RC-135 самолётининг Россияга қарашли Су-27 қирувчи самолёти томонидан йўли тўсилгани ҳақида хабар тарқатди.

АҚШ капитани Дэнни Эрнандеснинг CNN телеканалига айтишича, Россияга тегишли Су-27 қирувчи самолёти хавфли даражада АҚШ ҳарбий самолётига яқинлашгани ва "нопрофессионал ҳаракатлари билан" унинг йўлини кесиб чиққан.

Аммо, Россия Мудофаа вазирлиги расмийси Игор Конашенковга кўра, Су-27 қирувчи самолёти халқаро нормалар доирасида фазо бўшлиғидан фойдаланган ва АҚШ самолётига хавф солар даражада яқинлашмаган.

Россия томони ўз учувчиси катта тезликда Россия чегараси томон яқинлашаётган объектни кўздан кечириш учун унга яқинлашгани, аммо бунда халқаро қоидалар доирасидан чиқамаганини таъкидламоқда.

Бу икки давлат ҳарбий кучлари ўртасида бир ҳафта ичида содир бўлган иккинчи жиддий инцидентдир.

12 апрель куни ҳам АҚШ ҳарбий-денгиз флоти Россияга тегишли Су-24 бомбардимончи самолёти ва Ка-27 вертолёти Америка эсминеци узра парвоз қилаётгани акс этган суратларни чоп этган эди.

XS
SM
MD
LG