Линклар

logo-print

Надежда Савченконинг саломатлиги кескин ёмонлашди


Надежда Савченко суд жараёнида.

Надежда Савченко суд жараёнида.

Россияда 22 йилга қамалган украин учувчиси Надежда Савченконинг саломатлиги кескин ёмонлашди. Бу ҳақда учувчининг адвокати Илья Новиков 17 апрель куни билдирди.

Надежда Савченко 22 март куни Ростов вилояти Донецк шаҳар суди томонидан Украина шарқида рус журналистлари ўлимига алоқадорликда айбдор деб топилиб, 22 йилга озодликдан маҳрум қилинган.. Суд ҳукми 5 апрель куни кучга киган. 6 апрелдан эса Надежда Савченко ўзининг Украинага қайтарилишини талаб қилиб, очлик эълон қилган эди.

Украин президенти Петро Порошенко Надежда Савченкони Украина шарқидаги жангларда иштирок этганликда айбланиб судланаётган россиялик Александр Александров ва Евгений Ерофеевга алмаштиришга тайёр эканини маълум қилган.

Савченко судда ўзига билдирилган айбловларни тан олмаган ва россиялик журналистлар ўлдирилган пайтда у Россия қамоқхонасига олиб келинганини айтган.

Надежда Савченко 2014 йил ёзида Украинадан ўғирланиб, Россияга олиб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG