Линклар

Афғонистонда Қундуз учун жанглар давом этмоқда


Қундуз вилоятида жанглар давом этмоқда

Қундуз вилоятида жанглар давом этмоқда

Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрида уч кундан бери Толибонга қарши жанглар давом этмоқда.

Якшанба куни Толибон бир муддат ўз назоратида бўлган Қундуз шаҳрини эгаллаш учун яна ҳужумларни уюштирди.

Қундуз полицияси раҳбари якшанба куни шаҳарга кираверишдаги бир қатор блок-постларга жанггарилар ҳужум қилганини билдирди. Унга кўра, сўнгги бир кун ичида 49 жанггари ўлдирилган, 61 жанггари яраланган. Ҳукумат кучлари аскарларидан эса 11 киши ҳалок бўлган.

Бир неча кун олдин Толибон ҳаракати “баҳорги жангговар ҳаракатлар” бошланганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG