Линклар

Ўзбекистон - Хитой газ қувурининг 4-тармоғини барпо этиш ишлари бошланди


"Ўзбекнефтегаз" ширкати 2016 йил охиригича Ўзбекистон- Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғи лойиҳаси техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.

"Ўзбекнефтегаз" ширкатининг билдиришича, узунлиги 200 километрни ташкил қиладиган қувурнинг лойиҳавий қиймати 800 миллион долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон - Хитой газ қувурининг тўртинчи йўналишини барпо этиш Хитой томонидан молияланади. Мазкур қувур тўла ишга туширилганидан сўнг Хитойга йилига Ўзбекистондан 20 миллиард кубометр газ сотиш имконияти пайдо бўлади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 2014 йилда Хитойга ташрифи чоғида, Ўзбекистон-Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғини қуриш бўйича меморандум имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG