Линклар

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ЯИМ 7,5 фоизга ўсгани иддао қилинди


Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 7,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий билдирувда айтилишича, биринчи чоракда саноат ишлаб чиқариши 7 фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,7 фоизга, хизмат кўрсатиш 12,1 фоизга, товар айрибошлаш12,8 фоизга кўпайди.

Ҳукумат матбуот хизмати январь-март ойлари оралиғида ўзлаштирилган сармоялар миқдори 8,5 фоизга, жумладан, хориж сармоялари 14,4 фоизга кўпайганини ҳам маълум қилган.

XS
SM
MD
LG