Линклар

Бишкекда 1916 йил воқеаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади


1916 йилги қатлиом ортидан юз минглаб қирғиз Хитойга кўчишга мажбур бўлган эди.

1916 йилги қатлиом ортидан юз минглаб қирғиз Хитойга кўчишга мажбур бўлган эди.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 18-19 апрель кунлари 1916 йилда Чор Россияси томонидан қирғизларнинг оммавий қатлиом қилинишининг юз йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади.

1916 йилнинг 4 июлида Россия императорининг Туркистон ўлкасидан мардикор олиш сиёсатига қарши марказий осиёликлар исён кўтарган эди. Исёнлар Фарғона водийси, Самарқанд, Жиззах ва бошқа ўнлаб шаҳарларда юз берган. Бу қўзғолонлар Чор Россия томонидан аёвсиз бостирилиб, юз минглаб ўзбек, қирғиз, қозоқ ва тожик қириб ташланган эди.

Қирғизистон президенти 1916 йил воқеаларининг юз йиллигини нишонлаш тўғрисида ўтган йилнинг 27 майида Фармон имзолаган эди. Президент қарори билан тарихчилардан иборат гуруҳ тузилган бўлиб, уларга 1916 йил твоқеаларига тарихий баҳо бериш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистонда 1916 йил воқеаларининг юз йиллигини нишонлаш юзасидан расман қарор қабул қилинмаган.

XS
SM
MD
LG