Линклар

logo-print

Бельгияда террор ва нафратга қарши намойиш ўтказилди


Бельгияда ўтказилган намойишда 7 минг одам иштирок этди.

Бельгияда ўтказилган намойишда 7 минг одам иштирок этди.

Бельгия пойтахти Брюсселда якшанба куни камида етти минг одам “Террор ва нафратга қарши марш” намойишида иштирок этди.

Намойиш Брюссель аэропорти ва метросида 32 киши умрига зомин бўлган террорчилик ҳаракатларидан бир ой ўтиб уюштирилди. Мазкур теророр ҳаракатларида 300 киши яраланган.

Митинг иштирокчилари барчани бирдамликка чақириб, бельгияликларни яҳудий, қочқин ва мусулмон каби жамоаларга бўлинмасликка давъат этди. Митинг террорчиликка алоқадор кўплаб одамлар қўлга олинган Молонбек мавзесидан бошланди.

Мазкур тадбирни 27 март куни ўтказиш режалаштирилган, бироқ Брюсселда террор хавфи кучли бўлгани муносабати билан намойиш бошқа кунга қолдирилган эди.

XS
SM
MD
LG