Линклар

logo-print

Эквадордаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 246 кишига етди


Эквадордаги зилзиладан кейинги вазият.

Эквадордаги зилзиладан кейинги вазият.

Эквадорда деярли 8 балли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 272 кишига етди, 1500дан ортиқ одам турли даражадаги жароҳатларни олди.

Расмийлар талафотлар сони ошишда давом этиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Зилзила эпицентри пойтахт Китодан 150 километр нарида бўлди ва натижада, пойтахтнинг айрим қисмида электр ва уяли алоқа узилди.

Президент Рафаэл Корреа мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ҳамда Ватиканга сафарини қолдирди.

Эквадорда энг кучли зилзила 1979 йилда содир бўлган ва ўшанда 600 одам ўлган, 20 мингга яқини жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG