Линклар

logo-print

Оксана Чусовитина еттинчи марта олимпиадада қатнашади - Рекорд!


Оксана Чусовитина

Оксана Чусовитина

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина еттинчи марта Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 5 августда Рио-де-Жанейрода бошланадиган мусобақа 40 ёшли Чусовитина учун еттинчи олимпиада бўлади. Бу эса гимнастикада ўзига хос рекорддир.

Рио-де-Жанейрогача олти марта Олимпия ўйинларида Чусовитинадан ташқари болгариялик спортчи Йордан Йовчев иштирок этган эди. Лекин Чусовитина фарзанд кўрганидан кейин спортга қайтган антиқа аёл спортчи ҳисобланади ҳам.

Асли бухоролик Оксана Чусовитинанинг катта спортдаги фаолияти бундан 25 йил аввал бошланган. 1992 йилда МДҲ терма жамоаси сафида Барселонада илк бор ёзги олимпиадада иштирок этган Чусовитина олтин медални қўлга киритган эди. 2000 йиллар бошларида оиилавий сабабларга кўра Германияга кўчиб кетган гимнастикачи 2008 йилги Пекин олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган эди.

2012 йилги Лондон Ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Чусовитина Германия жамоаси сафида қатнашган эди. Лекин 2013 йилда унинг Ўзбекистон фуқаролиги қайта тикланган ва ўшандан бери халқаро мусобақаларда Ўзбекистонни тамсил этмоқда.

Оксана Чусовитинанинг Лондон олимпиадасида қатнашгани кўпчиликни ҳайратга солган эди. Озодлик бу ҳақда тайёрлаган мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Лондон Олимпиадасининг янги рекордлари ҳали қайд қилинмай турибоқ¸ асли ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина¸ олимпиада тарихида ўзига хос рекорд ўрнатиб улгурди. Одатда 20 ëшнинг нари-берисида профессионал мусобақалардан чиқиб кетиладиган бадиий гимнастика соҳасида Оксана бугун олтинчи бор олимпиада беллашувларида қатнашмоқда.


Оксана - Лондон мўъжизаларининг мўъжизаси

XXX Лондон Олимпиадасининг расмий очилиш маросими бошланмай туриб¸ спортчилар ўзаро мусобақаларни бошлаб юборди. Пайшанба куни баскетбол ва футбол бўйича миллий жамоалар беллашувининг биринчи босқичига старт берилди. Британия-Сенегал матчига ўзбекистонлик Равшан Ирматов ҳакамлик қилди.

XXX Ëзги Олимпиада ўйинларининг рекордчи ва медал соҳиблари номлари аниқланмай турибоқ¸ спорт ишқибозлари ва мутахассислар орасида шов-шувга сабаб бўлаëтганлардан бири – асли ўзбекистонлик¸ бугунда Германия байроғи остида Лондон мусобақаларида қатнашаëтган Оксана Чусовитинадир.

Бадиий гимнастика мезонларидан келиб чиқилса¸ Оксана катта спортни аллақачон тарк этган бўлиши керак эди. Нари борса¸ бугун у беллашув учун саҳнга чиқаëтган спортчилар эмас¸ улар мураббийлари ўтирадиган жойда бўлиши мумкин эди.

Аммо ўз спорт каръерасини совет Ўзбекистонида бошлаган Оксана¸ бутун дунëни ҳайратда қолдириб¸ бугун олтинчи бор Олимпиада мусобақаларида иштирок этмоқда. Бу эса¸ шу пайтга қадар гимнастика тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса¸ Гиннес рекордлар китобига киришга лойиқ феномен.


Оксана сири сирлигича қолишини истамоқда

Пайшанба куни 37 яшар Оксана 12 яшар ўғли Алишер билан немис олимпиадачилари сафида Лондонга келди. Уни бевосита билганлар¸ асли тошкентлик бу аëлнинг¸ ўзидан 20 йилга ëшроқ жамоадошларидан-да кўпроқ¸ жиддий мусобақаларга ҳозирлигига қойил қолаëтганларини яширмайдилар.

Оксананинг бадиий гимнастика бўйича немис жамоасида мусобақаларда қатанашадиганларнинг ўртача ëши 18 атрофида. Аммо ëш одатда муаммога айланадиган спортнинг бу соҳасида¸ Оксана ҳамон энг сара спортчи мақомида қолмоқда.

Кўп журналистлар Оксанага “Бунинг сири нимада?” деган савол билан кўп марта мурожаат қилган. Лондонга келиши билан Ғарб мухбирлари Олимпиаданинг бу мўъжизасидан яна шуни сўрашди.

- Сиримни айтмайман. Балки Лондон ўйинларидан кейин айтарман. Балки йўқ¸ дейди қизиқувчан мухбирларга янада сирлироқ қилиб Оксана.

Мўъжиза сири - оналик муҳаббати

1975 йилда Бухорода туғилиб¸ бадиий гимнастика билан шуғулланишни ҳам айнан шу ерда бошлаган Оксана 1992 йилда биринчи бор Барселона Олимпиадасида қатнашиб¸ мусобақаларни еттинчиликда тугатди.

Сўнгра 1996 йилда Атланта¸ ундан кейин 2000 йилги Сидней Олимпиадасида қатнашди. Бу ўйинларда медал соҳибасига айланмаган бўлса-да¸ Оксананинг қўлида 9 ойлик чақалоғи Алишер билан халқаро мусобақаларда қатнашганининг ўзиëқ¸ бадиий гимнастика мутахассислари томонидан¸ мислсиз жасорат сифатида баҳоланди.

Сидней тугагач¸ 25 яшар Оксана катта спортни тарк қилиши мумкин эди. Аммо қўлидаги гўдагининг саратоннинг оғир кўриниши – оққонга чалингани¸ спортчи қизнинг яширин матонатини булоғини очиб юборди.

Боласини даволатиш учун Германияга келган Оксана¸ Германиядаги мусобақаларда қатнашиб¸ ютгани эвазига берилган пулларни ўғлининг муолажасига тўлай бошлади.

Алишер тузалиб кетди ва ўз миннатдорлигини изҳор қилиш йўли сифатида Оксана¸ ўз талантини Германия бадиий гимнастика жамоасига таклиф этди. Шу тарзда у Германия фуқаролиги¸ унинг асосида миллий жамоасига қабул қилинди ва 2008 йилги Пекин олимпиадасида 33 яшар Оксана Германия байроғи остида мусобақаларга кирди.

Оксананинг эри Баҳодир Қурбонов ва ўғли Алишер бугун Тошкентда яшамоқда.

Лондон Олимпиадаси тугаши ортидан Оксана катта спортдан истеъфо бериб¸ ўз оиласи билан бирлашиш орзусида.

Айни пайтда¸ Оксана ўз ҳаëти тимсолидаги мўъжизанинг Лондонда тугашини ҳам истамайди.

- Ким билади. Балки¸ 2016 йилда мени Бразилия Олимпиадасида ҳам кўришингиз мумкиндир¸ деб кулади сирли қилиб Оксана.

XS
SM
MD
LG