Линклар

АҚШ Мудофаа вазири "Исломий давлат"га қарши кураш масаласини муҳокама қилгани Ироққа келди


АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер

АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер

АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер эълон қилинмаган ташриф билан Бағдодга келди. Ташриф давомида Картер АҚШ Ироққа “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қарши курашда кўрсатиши мумкин бўлган кўмак масаласини муҳокама этди.

18 апрель куни АҚШнинг юқори даражадаги мулозимидан “кичик миқдордаги” АҚШ аскарлари уруш зонасига ташланиши тўғрисидаги сўзларидан иқтибос келтирилди.

Картернинг бу масалани Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий, Мудофаа вазири Холид ал-Убайдий ва АҚШ генерали Шон Макфарланд билан муҳокама этиши кутилмоқда. Генерал МакФарланд “Исломий давлат”га қарши курашда АҚШ қуролли кучлари қўмондонидир.

Қўшма Штатлар “Исломий давлат” гуруҳига қарши ҳаво зарбаларини амалга ошираётган халқаро коалицияга етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари Ироқ ва Сурияда жангари гуруҳга қарши курашаётган кучларни тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланмоқда.

XS
SM
MD
LG