Линклар

logo-print

Бразилия парламенти президент Руссефни импичмент қилиш масаласини маъқуллади


Бразилияда Дилма Руссефдан истеъфога кетиш талаби билан намойишлар давом этмоқда

Бразилияда Дилма Руссефдан истеъфога кетиш талаби билан намойишлар давом этмоқда

Бразилия парламентининг қуйи палатаси мамлакат президенти Дилма Руссефни импичмент қилиш жараёнини бошлаш масаласини маъқуллади.

Бунинг учун талаб этилган қуйи палата аъзоларининг учдан икки ҳиссаси 17 апрель куни кечқурун ўтказилган овоз беришда “ҳа”, деб овоз берди. Депутатларнинг овоз бериш жараёни телевидениеда тўғридан-тўғри узатилиб турди.

68 ёшли президент Руссеф давлат бюджетини суиистеъмол қилганлик ва коррупцияда айбланмоқда. Президент ўзига нисбатан айбловларни рад этиб, ўзини ҳокимиятдан кетказиш уринишларини “давлат тўнтариши”, дея атамоқда. Руссеф дохил сўлчи Ишчилар Партияси 13 йил аввал камбағаллар ҳаётини яхшилаш ваъдалари билан ҳокимият тепасига келган.

Импичмент чорасига доир масала энди парламент юқори палатасига оширилади. Сенаторлар бу масалани маъқулласа, Руссеф сенатда маҳкамага тортилади ва айбдор деб топилган тақдирда, вазифасидан четлатилади.

XS
SM
MD
LG