Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:46

OzodlikOnline: Ўзбек муҳожири ватанидан киндигини уздими?


Санкт Петербургдаги ўзбекистонликлар сонининг маҳаллий аҳоли нуфусига тенглашиб қолгани айтилади.
Санкт Петербургдаги ўзбекистонликлар сонининг маҳаллий аҳоли нуфусига тенглашиб қолгани айтилади.

Меҳнат муҳожиратига чиқиш оммавий тус олганидан бери ўтган 20 йил давомида ўзбек муҳожирлари эртами-кечми Ўзбекистонга қайтиб¸ хорижда топганига фарзандлари билан фаровон яшаш орзусидан воз кечмай келди. Аммо бугунга келиб нима бўлса-бўлсин¸ Ўзбекистонга қайтмайман¸ дегувчилар сони кўпаймоқда. Хориждаги ўзбеклар зеҳниятида бурилиш – ватан билан ҳиссий алоқани узиш даври бошландими? Сешанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Жанубий Корея мамлакатда нолегал яшаб келган муҳожирларга амнистия эълон қилганига қарамай¸ Кореядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ватанга қайтиш ниятидан йироқ.

Россия ва Қозоғистонда иқтисодий инқироз боис иш топиш имкони камайиб¸ топган даромади бир неча бараварга камайганига қарамай¸ ўзбек мардикори бу ерларни тарк этиш режасидан йироқ.

Ҳуқуқ тизимлари ватанга қайтсин деб¸ уйидагиларга турли босим қилаëтганига қарамай¸ дунëнинг тўрт томонига сочилган ўзбек муҳожири юртига қайтишни ўйламаëтир.

Ўзбекларнинг хорижда пул қилиб¸ сўнгра ватанга қайтиб яхши яшаймиз¸ деган 20 йиллик орзуси саробга айландими?

Хорижга чиққан ўзбекистонликлар ўзи ва болалари келажагини Ўзбекистон билан боғлаш фикридан узоқлашмоқдами?

Ўзбекистонликларни ўз ватанидан узоқлаштираëтган сабаблар нимада?

Сиз бу борада қандай қарор бергансиз?

Ватанга қайтмаслик ҳақда қарор берган бўлсангиз¸ бундай мушкул қарор беришга мажбурлаган омиллар¸ хусусан¸ сўнгги туртки нима бўлди?

Сешанба¸ 19 апрель кунги жонли интерактив суҳбатимиз шу мавзуга бағишланади. МулоқотгаOzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари¸ шунингдек¸WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG