Линклар

Ўзбекистонда ишлаб чиқилган Ravon Gentra автомобиллари Россияда жорий йилнинг биринчи чорагида 7 фоизга кўп сотилди. Ўтган уч ой ичида Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонаси ишлаб чиқарган 4532 дона Ravon Gentra сотилгани айтилмоқда.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга камдир. Шунга қарамай, бу Ravon Gentra автомобилининг Россияда энг кўп сотилган автомобиллар 25 талигига киришига монеъ бўлолмаган.

Мазкур седанга бўлган талабнинг ошиши унинг сифати яхши бўлгани ҳолда нархи арзон экани билан боғланмоқда.

Ravon Gentra автомобилининг Comfort деб аталган модификациясини шу кунда Россияда 439 минг рублдан ёки 6,5 минг доллардан сотиб олиш мумкин.

XS
SM
MD
LG